“Барселона”нинг очиқ машғулотидан фотолавҳа. Месси янгича қиёфада намоён бўлди

“Барселона” футболчилари ЕЧЛ баҳсларини тарк этганидан кейин илк бор очиқ машғулотларни ўтказди.
Кўк-анорранглилар ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси журналистлар қаршисида ўзгача қиёфада намоён бўлди: у соқолини буткул олиб ташлаган ва ғамгин қиёфада эди. Каталониялик футболчиларнинг катта қисми жиддий қиёфада, ортиқча ҳазил-ҳузилларсиз машғулот ўтказишди.
Жамоа гарчи ЕЧЛ баҳсларини тарк этган бўлсада, Испанияда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Шунингдек, Вальверде шогирдлари мамлакат кубоги финалида “Валенсия” билан куч синашишади. Ушбу беллашув 25 май куни Севильядаги “Бенито Вильямарин” стадионида бўлиб ўтади.
Манба: fcbarcelona.com

12.05.2019, 10:28 294 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш