Андрей Канчельскис: «Ҳакамлар ёрдам бераётган «Пахтакор»га қарши ўйнаш осон эмас»

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Суперлига 8-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (2:2) қарши Тошкентда ўтказилган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Ўз футболчиларимдан мамнунман. «Пахтакор»га қарши ўйинда 2 тўп фарқ билан ютқазаётганда, мағлубиятдан қутилиб қолиш жуда қадрли натижа. 1-бўлимда ҳаяжонландик, хатоларга йўл қўйдик, аммо 2-бўлимда кичик мўъжиза ярата олдик.
Ўйиндан олдин яхши натижага эришиш, очко олишни мақсад қилган эдик. Ниятимизга эришдик. 
Сўнгги ўйинларда жамоа ўйини кучайди, нимани ўзгартирдим? Мавсумни яхши бошламадик, дайдиларга ўхшаб сафарларда юрдик. Уйга, ўз стадионимизга қайтгач, ҳаммаси ўзгарди. Яхши натижаларни кўрсата бошладик.
Ҳакамлик савиясини қандай баҳолайман? Агар 1-бўлимдагидек ҳакамлар «Пахтакор»га ёрдам берадиган бўлса, унга қарши ўйнаш қийин бўлади. Аммо ҳакамларни танқид қилолмайман, бу билан шуғулланадиган қўмита бор. Бироқ, 1-бўлимда бизга 3та сариқ карта кўрсатилди, рақибга эса бирортаям кўрсатилмади. Ваҳоланки, баъзи хавфли ҳужумларимизни қоидабузарлик билан тўхтатиб қолишди. Аммо, ҳакамни танқид қилмайман. Бизнинг вазифамиз ўйинга яхши тайёргарлик кўриш ва футбол ўйнаш», - деб Канчельскис сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.
Манба: tribuna.uz

11.05.2019, 22:34 465 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш