Месси «Энфилд»ни ёлғиз тарк этди

«Барселона» футболчилари автобуси «Ливерпуль»га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин аэропортга Лионель Мессисиз йўл олишди.
 
 Metro хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчи допинг-тестдан ўтиши кераклиги туфайли стадионда ушланиб қолган. Бу жараён кўп вақт олган ва жамоа Мессини кутмасликка қарор қилган.
Футболчи тестдан ўтиб, алоҳида аэропортга йўл олганида ундан журналистлар интервью олмоқчи бўлишган, аммо у микст-зонада журналистлар билан гаплашиш учун тўхтамасликка қарор қилган.

08.05.2019, 08:04 489 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш