«Ювентус»ни ёзда қайси футболчилар тарк этиши маълум

«Ювентус» ёзда бир қанча футболчиларини сотиб юбориши мумкин.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бош мураббий Массимилиано Аллегри ҳимоячи Жоау Канселу, яримҳимоячи Миралем Пьянич ва ҳужумчи Дуглас Костани ўз режаларига киритмаган.
Учала футболчининг хизматига «ПСЖ» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари, Аллегри аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани ҳам сотиб юборилишини истамоқда. У билан «Бавария» ва «Реал» клублари қизиққан эди.
Аллегри янги мавсумда Криштиану Роналду ва ёш иқтидор Мойзе Кен хизматига таянишни режалаштирмоқда.

07.05.2019, 17:35 458 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш