"Барселона”нинг бу йилги қаҳрамони ким?

Бу йил «Барселона» ҳар доимгиданда муваффақиятли мавсумни ўтказмоқда. Жамоа Испания чемпионатида бош совринни нақд қилиб қўйди. Энди навбат Европага!
Эрнесто Вальверде таркибни тўғри шакллантира олди ва шу билан қаторда жамоанинг етакчилари ҳам ўзларига берилган ишончни оқлашди. Қуйида ушбу мавсумдаги «Барса»нинг энг яхши ўйинчисига номзод бўлган беш ўйинчини таҳлил қиламиз.
  1. Иван РАКИТИЧ
Ракитич 2018-йил бўлиб кетган Жаҳон Чемпионатини ҳам муваффақиятли ўтказди. «Реал»даги жамоадошидан фарқли ўлароқ, у клубда ўзини йўқотиб қўймади.
Бу мавсумда Иван Ракитич 46та ўйинда кўриниш берди. Шундан 7 тасидагина заҳирадан қўшилди. Қолган ўйинларда у жамоасининг ишончли 11 футболчиси қаторидан ўрин олди. У ҳимоячиларга жуда кўп ҳолатларда ёрдам берди. Унинг техникаси қийин вазиятларда ҳам рақиблардан тўпни олиб қўйишда ёрдам берди.
Ракитич ярим ҳимоячи бўлишига қарамай ҳимоя ва ҳужумда ҳам ишончли ҳаракат қилди. У мавсумда 5та гол уриб, 6 бор голларга ассистлик қилди.
  1. Жорди АЛЬБА
Жорди Альба – дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири. «Барса»ни усиз тасаввир қилиш қийин. Каталаниянинг чап қаноти ҳимояси дейилганда, унинг исми биринчи эсоланади. Бундан ташқари Мессининг ҳам унинг меҳнатларига кўп бора иши тушади.
Альбада тезлик жуда юқори, бош билан ҳам ишончли ҳаракат қилади. У «подкат» бериб тўпни олишда бошқалардек зўр эмас, аммо майдонни кўра олиши ва ишончли тезлиги сабаб тўплардаги баҳсларда ғолиб бўлади.
Унинг қанот бўйлаб ўтказган «рейд»лари бу мавсумда «Барса»га кўп ҳолларда ёрдам берди.
Ҳимоячи 43 бахсларнинг 40тасида ўйинни биринчи дақиқалардан асосий таркибда бошлади.
У 11 бора голларга ассистлик қилди ва икки бор рақиблар дарвозабонини ҳафа қилди. Ҳимоячи учун ажойиб натижа! Шундай эмасми!?
  1. Луис СУАРЕС
Уругвайлик ҳужумчи «Барса»нинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. У мавсумнинг бошида ўз формасини тиклай олмади, аммо мавсум ўрталаридан биз ўзимиз билган Суаресни кўришга муваффақ бўлдик. «Классико»да Мессини ўрнини умуман билдирмаган ҳужумчи якунда йирик ҳисобдаги ғалабада асосий ишни бажарди.
Суарес йўқ вазиятдан гол пайдо қилиш хусусиятига эга. У ажойиб «дриблинг» устаси. Тўпни ўзи билан узоқ олиб юра олиши билан бир қаторда ўз гавдаси билан тўпни «ҳимоя» қила олади. Ўз имкониятларидан максимал фойдаланади. Умумий қилиб айтганда, Месси учун муносиб «партнёр»
42 ўйиндаги 23 гол ва 9 голга ассистлик унинг қандай футболчи эканлигини кўрсатиб турибди.
  1. Жерар ПИКЕ
Пике мавсумнинг 2тагина ўйинида майдонга тушмади. Умтитининг жароҳати сабаб, бу мавсум унинг учун осон кечмади. Аммо у ўзини йўқотиб қўймади, Клеман Ланглени ўз қанотига олди ва майдонга мослашишига кўмаклашди.
Пике ўзининг ишончли ўйини сабаб мухлислар меҳрини доимо қозонган. Ҳимоядаги ишончли ўйини билан бир қаторда, у жамоасининг стандарт вазиятларда асосий «фигура»сига айланади.
Пикенинг ҳисобида бу мавсумда 7 гол ва икки ассистлик мавжуд.
  1. Лионель МЕССИ
Бу мавсумдаги муваффақиятларда жамоанинг асосий юлдузининг ўрни беқиёс. Аргентиналик ҳужумчига йиллар ҳеч қандай таъсирини кўрсата олмаяпти. У ҳамма тақдирга тан берган вазиятда ҳам «Барса»ни бир ўзи олиб чиқиб кета олди.
Месси мавсум бошида сардорлик боғичини олгани унга куч ва ирода тақдим этгандек, гўё.
«Ўзга сайёралик» 40та ўйинда майдонга тушиб 43 та гол уришга ва 15 марта голларга ассистлик қилишга улгурди. У Примеронинг ва Чемпионлар Лигасининг энг яхши ҳужумчиси бўлиб турибди.
Ҳозирги пайтда у нафақат «Барселона»нинг, балки дунёнинг энг яхши ўйинчига айланиб турибди. Бу мавсумда унга рақобат қиладиган футболчи топилиши шубҳа остида турибди.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

07.05.2019, 17:16 242 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш