Гвардиола мураббий сифатида ўзи дуч келган иккита энг кучли рақибни айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти мобайнида ўзи дуч келган иккита энг яхши рақиб жамоа ҳақида гапириб ўтди.
 
«Карьерам давомида жамоаларимни жуда кучли клубларга қарши бошлаб тушганман. Лекин улардан иккитаси қолган ҳаммасидан ажралиб туради. Бу – Луис Энрике мураббийлигидаги, ҳужум чизиғида Неймар, Месси ва Суарес бўлган «Барселона» ҳамда ҳозирги «Ливерпуль», – деган Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Goal.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» АПЛ чемпионлиги учун «Ливерпуль» билан баҳслашмоқда. Жамоа бугун 37-турнинг сўнгги ўйинида «Лестер»га қарши майдонга тушади. Манчестердаги учрашув старти Тошкент вақти билан соат 00:00га тўғри келади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

06.05.2019, 15:42 400 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш