"Локомотив" Абу-Дабида (ФОТО)

Бугун эрталаб "Локомотив" жамоаси аъзолари Тошкент - Дубай авиарейси орқали БАА томон йўлга чиққан эдилар.
Маълумки, "Локомотив" 7 май куни Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади. Учрашув маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади.
Тошкентдан Дубайга учган "Локо" футболчилари манзилга етиб келгач, автобусда БАА пойтахти Абу Даби томон йўлга чиқишди.
Автобусда бир ярим соатлик йўл босиб ўтилгач "темирйўлчилар" шаҳарга етиб боришди ва "Andaz" меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун кечки пайт маҳаллий вақт билан 18:00да футболчилар стадионга йўл олиб машғулот ўтказишади.
Манба: sports.uz

05.05.2019, 16:28 128 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш