Годин янги клуби билан шартнома борасида келишиб олди

"Атлетико" сардори Диего Годин "Интер" билан шартнома борасида келишиб олди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 33 ёшли уругвайлик Милан жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди.
Футболчининг клубдаги йиллик маоши 6,75 миллион евро бўлади ва шу орқали у "Интер"да энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Годан 2010 йилдан буён "Атлетико"да ўйнамоқда. У "Интер"га эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

05.05.2019, 13:31 95 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш