Роналду: «1000 фоизга «Ювентус»да қоламан»

Аввалроқ ҳужумчи Криштиану Роналду "Ювентус"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди. 34 ёшли футболчи бу миш-мишларни инкор қилди.


"Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик? Ҳамиша ғалаба қозониб бўлмайди. Кубок фақат битта жамоага насиб этади. Келаси йили ЕЧЛни қўлга киритиш учун максимал ҳаракат қиламиз".

"Менинг келажагим? 1000 фоизга кафолат бераманки, "Ювентус"да ўйнашда давом этаман", — дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист Жанлука ди Марцио.

Роналду А сериянинг ушбу мавсумида 27та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 11та голга узатма берди.
Манба: football.ua

21.04.2019, 10:07 232 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш