Гвардиола: "Бу шафқатсизлик. Биз деярли яримфиналда эдик..."

"Манчестер Сити" бош мурабийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финалининг жавоб ўйинида "Тоттенҳэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг фикрларини билдирди.
"Бу шафқатсизлик. Аммо нима бўлса - бўлди. Бунга кўниш керак. 20-дақиқадан сўнг 3:2 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик ва керакли голлар урдик. Аммо якун ёмон бўлди. "Тоттенҳэм"ни табриклаймиз, ярим финалда омад.
Стерлингнинг ҳисобга олинмаган голи? Мен бутун эпизодни кўрдим, юқоридаги одамлар буни офсайд деб билишди. Биринчи бўлимда пенальтини уролмадик, аммо ўйинчиларим ва мухлислар билан фахрланаман.
"Ман Сити"даги вақтимда бундай қўллаб-қувватлашни ҳеч қачон эшитмагандим, аммо футбол шавқатсиз.
Дастлабки 20 дақиқада 3:2 ҳисоби бу ноодатий. Стерлингнинг голида офсайд бор эди. Биз байрам қилаётган эдик, яримфиналга жуда яқин келган эдик", - дейди Гвардиола.
Ўйин бош ҳакам Жунаид Чақир Стерлингнинг голини ҳисобга олмади. БУ гол "Ман Сити"ни яримфиналга олиб чиқиши мумкин эди.
Манба: sports.ru

18.04.2019, 08:50 177 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш