"Барселона" "Реал" курашаётган футболчи учун курашдан чиқди

«Барселона» клуби ҳуқуқий жиҳатидан «Бенфика»га тегишли бўлган «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йовичга бўлган қизиқишни йўқотди.
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Каталонияликлар томонидан амалга оширилган таҳлил натижасига кўра сербиялик футболчи тўпни қабул қилиш учун майдон марказига қайтмайди. Бу эса "кўк-анорранглилар" ҳужумчиларига қўйиладиган энг асосий талаб ҳисобланади. Шунингдек, Йович "Бенфика"да ўйнаган пайтида ушбу мавсумдагидек юқори самарадорлик намойиш қилмагани "Барса" раҳбариятини ҳайрон қолдирди.

Шу тариқа, 21 ёшли футболчи учун курашда «Реал» ва «Бавария» клублари қолди. "Қаймоқранглилар" ёзги трансфер пайтида ҳужумчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Йович ушбу мавсумда Германия чемпионати доирасида 27та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 5та голга узатма берди.
Манба: championat.com

15.04.2019, 22:09 99 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш