Гвардиола: «Сезиб турибман, биз ярим финалга йўл оламиз»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичида «Тоттенхэм»га қарши бўладиган жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Лондонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "шпорлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

«Ишончим комил, биз кейинги Чемпионлар лигасида иштирок этамиз.Ушбу мавсумда эса ярим финалга йўл оламиз. Буни сезиб турибман. Бундай ҳиссиёт биринчи ўйин пайтида ва кейинчалик уни қайта кўриб чиқиш вақтида бўлди. Балки, мен адашаётгандирман», – деди Гвардиола.

Жавоб ўйини 17 апрель куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда «Сити» Чемпионлар лигасини чорак финалда тарк этган эди.
Манба: bombardir.ru

15.04.2019, 21:57 65 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш