«МЮ» Барселонага йўл олди: делегация таркибида Алекс Фергюсон ҳам бор

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон клубнинг ЕЧЛ чорак финали доирасидаги «Барселона»га қарши жавоб ўйинини бевосита «Камп Ноу»дан томоша қилмоқчи.
 
Manchester Evening News хабарига кўра, 77 ёшли мураббий «қизил иблислар» билан бирга Каталонияга учиб кетган. Аввалроқ Фергюсон «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга маслаҳатчи бўлиши хабар қилинганди.
Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ўйин қуйидаги футболчилар қайдномага киритилган: Де Хеа, Ромеро, Грант – Далот, Дармиан, Жонс, Линделеф, Рохо, Смоллинг, Шоу, Янг – Мактоминэй, Мата, Матич, Перейра, Погба, Фред - Лингард, Лукаку, Марсьяль, Санчес, Рэшфорд.
Эслатиб ўтамиз, Манчестердаги дастлабки ўйин 1:0 ҳисобида испан клуби фойдасига якун топган эди. Жавоб баҳси эртага, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

15.04.2019, 16:42 163 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш