Мбаппе 1:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: Биз ҳаваскорлардек ўйнадик

“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Лилль”дан учралган йирик мағлубиятдан (1:5) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


“Ўйин майдон марказисиз ўтди, жарима майдонидан жарима майдонигача. Кўп жабҳада ўйин тизгинини қўлга олдик, амо кейинроқ уни йўқотиб қўйдик.

Ютқазиш мумкин, биз барибир чемпион бўламиз, аммо уч, тўрт ёки бешта тўп ўтказиб эмас. Биз янада кучли характер билан ўйнашимиз керак.

Бу бизнинг минусларимиздан бири ва уни тўғирлаш лозим. Биз ҳаваскорлардек ҳаракат қилдик, бундай ютқазиш ярамайди” – дейди Мбаппе.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 15:58 140 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш