Клуб президенти Франция чемпионати юлдузи келаси мавсум жамоани тарк этишини айтди

«Лилль» президенти Жерар Лопесдан ҳужумчи Николя Пепенинг клубдаги келажаги ҳақида сўрашди.
 
«Ёзда тўрт ёки беш футболчи сафимизни тарк этади. Пепенинг кетиши аниқ. У бизнинг қурбимиз етмайдиган даражадаги ўйинчига айланиб улгурди. Танлов унинг ихтиёрида», – деган Лопеснинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.
23 ёшли ивуарлик вингерга «Бавария», «Барселона», «Пари Сен-Жермен» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. ОАВ унинг учун рақобатда Мюнхен клубини фаворит сифатида кўрсатяпти.
Николя Пепе бу мавсум биринчи дивизионнинг 32та турида қатнашиб, ўз ҳисобига 19та гол (улардан 8таси пенальтидан) ва 11та голли узатмани ёзиб қўйди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 15:44 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш