Зидан Кроос, Иско ва Бензема ҳақида фикрини айтди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа аъзоларидан Тони Кроос, Иско ва Бензема ҳақида фикр билдириб ўтди.
 
«Кроос – жуда яхши ўйинчи ва ундай деб ҳисоблайдиган битта мен эмасман. «Реал»га беш йил давомида кўп фойдаси тегди. У хотиржам футболчи, босим остида ўзини йўқотиб қўймайди. Уфнинг ўйинлари менга ёқади ва доим шундай бўлиб келган.
Сизлар Тони ва бошқа ўйинчилар ҳақида худди мен уларни жамоада кўришни истамаётгандек гапираверсизлар. Лекин уларнинг бари муҳим ва етарлича футболчилардир.
Бензема? Бензема ҳар қандай футболчилар билан ўйнаб кета олади. Чунки у яхши футболчиларни бир жамоага бирлаштира олади. Карим одатий тўққизлик футболчиси эмас, у бошқача ўйинчи.
Уни биринчи марта кўрганимда кўпроқ ярим ҳимояда ва қанотда ўйнарди. У кўп нарсага қодир эканини билади. Голлар уриши ҳам, чизиқлар орасида боғловчи вазифасини ўташи ҳам мумкин.
Кўп футболчиларни сотиб юборишимиз мумкин, чунки улар ҳақиқатан ҳам яхши ўйинчилардир. Кўплаб клублар «Реал» аъзоларини ўз таркибида кўришни истайди ва бу янгилик эмас. Иско – муҳим ўйинчи, у менга ёқади. Нима бўлишини кўрамиз», – деган Зиданнинг фикрларини келтириб ўтди Marca.
Маълумот учун, «қироллик клуби» бугун Ла Лига доирасида «Леганес» меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00да старт олади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 14:59 161 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш