"Реал" АПЛдан ҳимоячи кўзлаяпти

“Реал” клуби “Вест Хэм” ҳимоячиси Деклан Райсга қизиқиш билдирмоқда.
 
Бу ҳақда лондонликлар клубининг собиқ ҳимоячиси Скотт Минто маълум қилди.

“Эшитишимча, ҳатто “Реал” унинг эшигини таққиллатган ва оиласи билан музокара олиб бормоқда.

Манбани айтмайман, аммо у ишончли”, – дейди Минто.

Аввалроқ, Англия термасининг 20 ёшли футболчисига “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш бўлгани хабар қилинганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 14:50 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш