Сарри: "АПЛ кучли, аммо..."

“Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Англия чемпионати доирасида “Ливерпул”га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


“Ўйлашимча, биз биринчи бўлимда зўр ўйнадик, яхши ҳимояландик ва тўп ўтказиб юбормадик. Ўйиндан қониқдим, менимча кучли рақибга қарши яхши ўйин олиб бордик.

Менимча, биринчи голдаги вазиятда Эмерсонга нисбатан қўполлик ишлатилганди. АПЛ – жаҳондаги энг кучли чемпионат, аммо бу ҳакамларга тегишли эмас. Уларнинг савияси лиганики билан бир хил даражада эмас.

Балки, ҳакам ҳақдир, аммо захира ўриндиғидан менга фол бордек кўринди. Бироқ “Ливерпуль” шубхасиз ғалабага ҳақли эди.

Кейин эса иккичи голдан сўнг омадимиз келмади, биз уч дақиқа ичида учта вазиятни кўкка совурдик”- дейди Сарри.

Учрашувни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 14:26 148 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш