Эмери “Арсенал”га кераксиз футболчини аниқлаб олди

 
Арсенал” яримҳимоячиси Гранит Чака мураббийлар штабининг режасидан ўрин олмаган.
 
Express хабарига кўра, бош мураббий Унаи Эмери ёзда футболчи билан хайрлашишга тайёр. Испаниялик мутахассис швейцариялик футболчининг трансферидан тушган маблағларни ёш иқтидорларни харид қилишга сарфламоқчи.
Бу мавсумда 26 ёшли Чака “Арсенал” таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Трансфер нархи 50 миллион евро атрофида.

15.04.2019, 12:10 226 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш