«Реал» Йовични асосий трансфер нишони қилиб олди

«Реал» клуби «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович хизматига қизиқиш билдирмоқда.
 
Marca хабарига кўра, 21 ёшли сербиялик мадридликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишонига айланган.
«Реал» Йовичнинг ҳужум чизиғини кучайтира олишига ишонмоқда. Бу трансферни бош мураббий Зинедин Зидан ҳам маъқуллаяпти.
Футболчининг трансфери учун «Реал» камида 70 миллион евро тўлашига тўғри келади.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказиб, 24та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 11:56 117 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш