А Серия. «Наполи» ва «Интер» сафардан ғалаба билан қайтди, бир ўйинда учта қизил карточка кўрсатилди

Италия чемпионатининг 32-тури доирасида кеча оқшом бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.


"Наполи" сафарда "Кьево" клуби меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, наполиликлар марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали мазкур ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг мавсумдаги дастлабки голлари бўлди. Ушбу ғалабадан кейин "Наполи" пешқадам "Ювентус" билан очколар фарқини 17тага қисқартирди.

А серияда учинчи ўринда бораётган "Интер" ҳам сафардан шундай ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. «Фрозиноне» «нерадзурри»га жиддий қаршилик кўрсата олмади. Ушбу ғалабадан кейин "Интер" 4-ўрииндаги ҳамшаҳарлари "Милан" билан орадаги 5 очколик фарқни сақлаб қолди.

Италия А серияси, 32-тур
Кьево – Наполи 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 15 Кулибали, 0:2 – 64 Милик, 0:3 – 81 Кулибали, 1:3 – 90 Цесар. 
Кьево – Соррентино, Депаоли, Андреолли, Цесар, Барба, Хетемай, Диуссе, Жаккерини, Вигнато (Лерис, 67), Стемпиньски (Кийине, 80), Меджорини (Грубац, 74).
Наполи – Оспина, Хюсай, Кирикеш, Кулибали, Гулям, Кальехон (Верди, 81), Зелиньски, Фабиан Руис (Юнес, 73), Инсинье (Аллан, 67), Мертенс, Милик.

Фрозиноне – Интер 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 19 Наингголан, 0:2 – 37, пенальти Перишич, 1:2 – 61 Кассата, 1:3 – 90 Весино. 
Фрозиноне – Спортьелло, Гольданига, Ариаудо, Капуано, Паганини, Кассата (Чиано, 63), Чибса, Вальцаниа (Майелло, 82), Бегетто, Пинамонти (Дионизи, 88), Чиофани.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Валеро (Гальярдини, 74), Политано (Жоау Мариу, 89), Наингголан, Перишич (Кейта Бальде, 70), Икарди.
Огоҳлантиришлар: Паганини (31), Чибса (35), Весино (48), Чиано (83).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz 

15.04.2019, 09:01 120 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш