Элдор Шомуродов: «Иккинчи голни урган жамоа ютишини сезгандим»

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган «Спартак»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистонлик футболчи бу баҳсда жамоасининг ғалабани голини уришга муваффақ бўлди.

– Менинг голим? Роман Еременко қанотдан яхши узатма берди. Мен тўпга бош қўйдим. Бош билан зарба берганимдаёқ гол бўлишини сезгандим. Тўп тезлиги юқори бўлганди.

– Майдонга тушишингиздан олдин Валерий Карпин сизга нималар деди? 
– Мураббий менга ҳамиша майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришим кераклигини, гол уришим лозимлигини айтади. Бугун ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман.

– Майдонга тушиш олдидан ҳаяжонландингизми?
– Ростовлик мухлислар олдида ҳамиша ҳаяжонланасан. Лекин тезда ўзимга келиб олиб, эътиборимни ўйинга қаратдим.

– Ўйин натижаси ҳаққонийми?
– Иккинчи голни урган жамоа ғалаба қозонишини тушуниб тургандим. Айнан шундай бўлиб чиқди. «Спартак» яхши вазиятларга эга бўлди, аммо биз тезкор қарши ҳужумлар уюштирдик.

– Ўйин «Игра Престолов» сериали услубида бўлди... 
– Бу сериални томоша қиламан. У менга ёқади. Аммо ўзимни кимгадир ўхшата олмайман.
Манба: www.fc-rostov.ru

15.04.2019, 08:06 62 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш