Мбаппенинг отаси ўғли ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг отаси Вилфрид ўғлининг «Реал» ёки «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
 
«Олдин ҳамма нарсани ўқиб, томоша қилар эдим, аммо кейинги вақтларда тўхтатдим. Бу худди шоколадли тортга ўхшайди: кўп еб қўйсанг, қорнинг оғрийди. Баъзан уйдирмалар ҳам учраб туради.
Тўғри, Килиан машҳур футболчи, аммо у ҳақда ҳар куни бу гапларни ёзавериш яхшимас. Бу одамни ноқулай аҳволга солиб қўяркан», — деб Вилфрид сўзларини келтирмоқда Le Parisien.
Жорий мавсумда 20 ёшли Мбаппе «ПСЖ» таркибида 25та ўйин ўтказиб, 27та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.

14.04.2019, 22:36 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш