«Ливерпуль» «Челси»ни енгиб, етакчиликка қайтди

АПЛ 34-турининг марказий баҳси якунланди.
Ўз майдонида «Челси»ни қабул қилган «Ливерпуль» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 85 тага етказиб, яна биринчи ўринга қайтди.
Ўйинда ҳисобни 51-дақиқада Садио Мане очганди. Икки дақиқа ўтиб эса Муҳаммад Салоҳ фантастик голи билан ўйинга нуқта қўйди. «Ливерпуль» 34-турдан сўнг «Манчестер Сити»дан битта ўйин кўпроқ ўтказган ҳолда етакчилик қилмоқда. «Шаҳарликлар»нинг қолдирилган ўйини «МЮ»га қарши кечади.
АПЛ. 34-тур
ЛИВЕРПУЛЬ – ЧЕЛСИ 2:0
«Энфилд», 53 279 томошабин.
Голлар: Мане (51), Салоҳ (53).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вейналдум, 66), Мане, Фирмино, Салоҳ (Шакири, 89).
Челси: Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.

14.04.2019, 22:29 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш