"Локомотив" клуби АГМК устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида "Локомотив" клуби ўз майдонида АГМК футболчиларини қабул қилди ва ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.


Учрашувда ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов 4-дақиқадаёқ очишга эришди. Шундан кейин майдон эгалари катта куч билан олдинга борди ва 43-дақиқада мувозанатни тенглаштирди. Гол муаллифи Темур хўжа Абдухолиқов. Орадан икки дақиқа ўтиб Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан ошириб берган тўпни дарвозага боши билан аниқ нишонга олиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" иродали ғалабани қўлга киритди.

Соса Соla Суперлига 4-тур

"Локомотив" – АГМК 2:1 

Голлар: Зафар Полвонов 3, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 43, - 1:1. Ислом Тўхтахўжаев 45, - 2:1.
 
"Локомотив" - Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Арслонмурод Аманов (Азизбек Амонов, 46), Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов.

АГМК - Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Бобурбек Юлдашев, Сайдулло Раҳматов, Миролюб Костич (Сардор Раҳмонов, 46), Муродбек Тошматов (Камрон Саидазимов, 46), Миржамол Қосимов (Жасур Ҳакимов, 70), Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Юлдашев 27.

14.04.2019, 19:25 44 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш