«Челси» АҚШ ёки осиёлик инвесторларга сотилиши мумкин

«Челси» клуби АҚШ ва осиёлик инвесторлар билан музокара ўтказмоқда.
Daily Mail хабарига кўра, Лондон клуби 2,5 миллиард фунт таклиф қилган томонга сотиб юборилиши мумкин. 
Айни пайтда клубга Британиянинг энг бой кишиси Жим Рэтклифф ҳам қизиқиш билдиряпти. Бироқ, у нархнинг пасайишини истамоқда.
«Челси» хўжайини Роман Абрамович клуб сотилган тақдирда ўзига 1,25 миллиард фунт олишни истаяпти. 
53 ёшли россиялик тадбиркор 2018 йил май ойида Британия визасини ололмаганидан сўнг, клуб ўйинларига ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди. Кейинчалик у Исроил фуқаролигини олиб, Тель-Авивга кўчиб ўтди.
Манба: tribuna.uz

14.04.2019, 15:36 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш