«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» ўйинини бошқарадиган ҳакам номи маълум қилинди

Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Барселона» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошақариб борадиган ҳакамлар бригадаси номи аниқ бўлди.
Чоршанба куни бўлиб ўтадиган баҳсни германиялик Феликс Брых бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда УЕФА нинг расмий сайти хабар берди.
Брихга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беришади. Видеоёрдамчи сифатида эса Бастиан Данкерт, унга ёрдамчи сифатида эса — Марко Фритц. Тўртинчи ҳақам эса чехиялик рефери Павел Краловец. 
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўртасидаги ушбу баҳс 17 апрель, тунги соат 00.00 да бошланади.
Манба: championat.com

14.04.2019, 14:59 221 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш