Симеоне: Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа дарвозабони Ян Облакни дунёнинг энг зўр посбони деб айтди.
“Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони. Унинг “Атлетико”да ўйнаётгани бу бизнинг омадимиздир. У ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда ва жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. Ян “Атлетико” сафида узоқ йиллар давомида сабр билан ўз устида жуда кўп ишлади ва шу даражага етишди. У бунга муносиб”, - дейди аргентиналик мутахасисс.
Маълумот учун, 26 ёшли словениялик дарвозабон “матрасчилар” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

14.04.2019, 12:38 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш