"Ювентус"га қарши ўйин олдидан "Аякс"да жиддий йўқотиш

«Аякс» Чемпионлар лигасининг 1/4 финали доирасида «Ювентус»га қарши жавоб учрашуви олдидан муаммога дуч келди.
Нидерландия чемпионатининг 30-тури доирасида «Эксельсиор»га қарши кечган ўйинда (6:2) ёш ҳавбек жароҳат олган. 13 апрель куни Амстердамдаги «Йохан Круифф Арена» стадионида ўтказилган ўйиннинг 28-дақиқасида Френки де Йонг майдонни тарк этишга мажбур бўлган.
Goal.com хабарига кўра, де Йонгнинг жароҳати унинг «Ювентус»га қарши ўйиндаги иштирокини сўроқ остига қўйди. 21 ёшли футболчи белини шикастлаб олган, одатда футболчилар бундай жароҳатдан тикланиши учун икки ҳафта муддат талаб этилади.
«Ювентус» — «Аякс» учрашуви 16 апрель куни Туриндаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтади. Жамоаларнинг ўтган ҳафтадаги биринчи учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди.

14.04.2019, 09:02 236 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш