"Манчестер Юнайтед" Погбанинг дубли эвазига "Вест Хэм"ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Вест Хэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди.
 
"Олд Траффорд"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 19-дақиқада манкуниналар пенальти ишлаб олишди, уни Поль Погба аниқ бажариб ҳисобни очди.

Тайм сўнггига қадар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди. Иккинчи бўлимни лондонликлар жуда фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

50-дақида Давид Де Хеа тўпни узатишда хатога йўл қўйгач меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди ва у Фелиппе Андерсоннинг голи билан якунланди.

Ўйин якунланиши арафасида "Вест Хэм" дарвозаси томон яна пенальти белгиланди ва Погба бу сафар ҳам адашмади. "Қизил иблислар" баҳс якунига қадар мазкур ҳисобни ушлаб қола олдилар.

Шу тариқа, "МЮ" ғалабасиз сериясига нуқта қўйган ҳолда очколарини 64тага етказиб олди ва бешинчи ўринга кўтарилди.

АПЛ, 34-тур

Манчестер Юнайтед – Вест Хэм 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 19, пенальти Погба, 1:1 – 49 Фелипе Андерсон, 2:1 – 80, пенальти Погба.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Рохо (Перейра, 75), Джонс, Смоллинг, Лингард, Погба, Фред, Мата (Рэшфорд, 55), Марсьяль, Лукаку (Гринвуд, 75).
Вест Хэм – Фабианьски, Сабалета (Фредерикс, 76), Масуаку, Бальбуэна, Райс, Нобл, Фелипе Андерсон, Лансини (Диангана, 62), Снодграсс, Огбонна, Эрнандес (Антонио, 73).
Огоҳлантиришлар: Мата (34), Фредерикс (79).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.04.2019, 07:35 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш