"Атлетико" Мадридда "Сельта"га имкон қолдирмади

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Атлетико" – "Сельта" учрашуви ўз ниҳоясига етди.
 
“Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Антуан Гризманн жарима зарабсини аниқ ижро этиб, мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Альваро Мората ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари очколарини 65тага етказиб олишди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда.

Ла Лига, 32-тур

Атлетико – Сельта 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 42 Гризманн, 2:0 – 74 Мората.

Атлетико – Облак, Монтеро, Хуанфран, Филипе Луис (Арьяс, 72), Мойя, Витоло (Мората, 62), Коке, Сауль, Родри Эрнандес, Корреа, Гризманн (Мольехо, 90).
Сельта – Бланко, Оласа, Араухо, Мальо, Кабраль, Будебуз, Йокушлу (Бельтран, 84), Лоботка, Буфаль (Йенсен, 86), Мор (Систо, 65), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Будебуз (37), Хуанфран (56), Гризманн (68), Оласа (87).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.04.2019, 07:09 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш