Пеле операция қилинди

Уч карра жаҳон чемпиони Пеле сийдик йўлидан тошни олиб ташлаш операциясини бошдан ўтказди.
Бу ҳақда UOL хабар берди.
Операция Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги шифохонада амалга оширилган. Маълум қилинишича, операция муваффақиятли ўтказилган ва бемор ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. 
Қўшимча қилинишча, 78 ёшли Пеле сўнгги вақтларда турли сабаблар билан кўп бор шифохонага ётқизилган. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.04.2019, 06:30 101 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш