Вадим Абрамов «Андижон» устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди?

“Бунёдкор” – “Андижон” учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 
 
- Учрашув биз учун бироз қийин ўтди. Баҳс шундай кўриниш олишини олдидан тахмин қилган эдим. Зеро ёш футболчилардан иборат жамоа бир маъромда ўйнаши осон эмас. Шундай бўлса-да бугун энг муҳими ғалаба қозона олдик. Бугун омад бизга кулиб боққанини таъкидлай оламан. Жамоа ўз ўйинини топиб олдими ёки йўқми, буни кейинги турда билиб оламиз, - деди мутахассис.  
Манба: www.pfl.uz

13.04.2019, 21:48 69 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш