Ҳабиб Нурмагомедов: «Роналдунинг ҳаёти учун жавоб беришни хоҳламайман»

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Криштиану Роналду билан дўстлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Матч ТВ хабар берди.
"MMA га алоқаси бўлмаган кўпгина одамлар билан мулоқот қиламан. Шу билан бирга Криштиану Роналду билан унинг ҳар битта ўйинидан сўнг суҳбатлашиб тураман.
Уни Доғистонга таклиф қилиш? Билмадим, бундай фикр хаёлимдан ўтмаган экан. Агар шундай бўлса, уни қўриқчилар билан таъминлашим керак. Бу ерда унинг ҳаёти учун жавоб бера оламанми ёки йўқ, бунисини билмадим. Доғистон ОАВларда кўрсатганидек хавфли эмас.
Ҳар ҳолда у дунёдаги энг машҳур спортчи ҳисобланади. Унинг ҳаёти учун жавобгарликдек масъулиятли ишни ўз зиммамга олмаган бўлардим. Агар уни Доғистонга чақирадиган бўлсам, исталган вақтда учиб келишига ишонаман. Уни кутиб олишдан жуда хурсанд бўлган бўлардим", деди Ҳабиб Нурмагомедов.
Манба: aniq.uz

10.04.2019, 17:47 286 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш