Ван Галнинг “МЮ” ҳақидаги фикрлари тўғрими?

Яқинда катта футболдан кетган мураббий Оле Гуннар Сульшер қўли остида жамоанинг акс томонларини кўрсатиб берди.
“Одамлар Доналд Трамп президент бўлганидан бери ёлғон хабарларга кўмилиб қолдик деб ўйлайди. Футболда биз 50 йиллардан бери унинг ичидамиз.” – деган голландиялик мутахассис. “Мендан кейинги мураббий (таҳр. Моуриньо) “автобус ҳимояси”дан қарши ҳужум тактикасига ўтди. Энди яна бошқа мураббий “автобус ҳимояси”ни қўлламоқда ва бир вақтда қарши ҳужумда ўйнамоқда. Моуриньо ва Сульшер ўртасидаги асосий тафовут бу Сульшер ғалаба қозонмоқда” – деган BBC га берган интервьюсида.
Бу Ван Галдан кутилмаган изоҳ бўлди. Ҳақиқат шуки, норвегиялик мураббий “Олд Траффорд”даги муҳитни ва Пол Погбанинг позициясини ўзгартира олди. Хўш, Ван Галнинг гапларида жон борми?
Сульшер “автобус ҳимояси”ни қўлламоқдами?
Шубҳасиз айни вақтда “қизил иблислар” Жозе Моуриньо қўли остидалигдан кўра кўпроқ куч билан ўйнамоқда. Икки қақшаткич мағлубиятларга қарамай, мухлислар яқинда тўлиқ бош мураббийга айланиб олган мутахассиснинг ишига оптимистик назар ташламоқда. Португалиялик мураббийнинг ғалабалари ҳам ўз вақтида мухлисларда норозилик кайфиятини уйғотарди. Барчаси яхшилик сари ўзгариб бормоқда.
Аммо Сульшер ўзидан олдинги мураббийнинг тактикасини сақлаб қолдими? Келинг, бунга бир назар солайлик. Моуриньо ва Сульшер қўли остида дуч келган жиддий рақиб – “Ливерпуль” мисолида кўриб чиқамиз. 16-декабр куни “қизиллар”нинг “қизил иблислар” устидан 3-1 ҳисобидаги ғалабаси “Реал”нинг собиқ мураббийи даври ўз ниҳоясига етишига замин ҳозирлади.
Жавоб ўйини икки ой ўтиб юз берди ва Сульшернинг “МЮ”си Клопп шогирдларидан 1 очко тортиб олди (0-0). Яхши натижалиги равшан. Аммо ўйин қандай кечди? “Ливерпуль” “Энфильд”даги учрашувда рақиб дарвозаси томон 22 аниқ зарба йўллади. Бироқ “Олд Траффорд”да бу кўрсаткич 9 тага тушиб қолди. Яна бир марта айтамиз, бу “МЮ” фойдасига яхши кўрсаткич.
Давом этамиз: Клопп шогирдлари Моуриньо жамоасига қарши 64 % тўп назоратига эга чиққанди. Сульшер келгач бу 1% га ошди ва 65 % ни ташкил қилди. Энди бу ўйинларда футболчиларнинг позицион жойлашувига нигоҳ ташлайлик. “МЮ” футболчиларнинг икки ўйиндаги жойлашуви деярли бир хил. Факт шуки, уларнинг ёндашуви “автобус ҳимояси”ни қўйиш ва қарши ҳужумда омадини кутиш бўлмоқда.
Чунки бу “Ливерпуль”. Мамлакатнинг айни пайтдаги икки энг кучли клубидан бири. “Тоттенхем” ҳақида нима дейишимиз мумкин? “Тақачилар” Моуриньо жамоасини 3-0 ҳисобида “ер тишлатди” Сульшерники эса 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Олд Траффорд”даги ўйинда “ўзгача”нинг шогирдлари атиги 6 зарба ўтказиб юборганди. “Уэмбли”да эса бу нақ 20 тани ташкил қилди. Фақатгина Давид Де Хеанинг супер сейвлари ҳисоб йирик кўриниш олмаслигига сабаб бўлди. “Тақачилар” ҳам анчагина жиддий рақиб. Агарда “Кристал Пэлас”га қарши ўйинни олсак, бу 0-0 дан (Моуриньо даври) 3-1 ҳисобидаги ғалабага ўзгарди. Бу статистика Моуриньо ҳимояда “автобус”ни қўйганидан дарак беради. Ван Галнинг “ўзгача” борасидаги гапларида жон борлиги кўринмоқда.
Нега Сульшер вазифани уддалай олмоқда?
Ван Галнинг таҳлили тўғри бўлиши мумкин, аммо тўлиқ эмас. У Сульшернинг Моуриньодан ўзлаштирган “дарслари”ни топган бўлиши мумкин, аммо унинг ўзи қайси жиҳатларни қўшганини тилга олмади. Уни “ғолиб” дегани унчалик тўлиқ маънони англатмайди.
Ван Галнинг берган тўлиқ интервьюси нега Сульшер барчасини изга солганини кўрсатиб беради. Афсонавий мураббий норвегиялик ҳамкасбини “автобус” қўяди ва қарши ҳужумда ўйнамоқда. Сульшернинг Моуриньодан фаркли жиҳати шу. У ҳужумчиларга қўполроқ, тезроқ ўйнашига имкон бермоқда.
“МЮ” Моуриньо қўли остида 17 Премьер Лига ўйинларини ўтказди, Сульшер билан 13 та. Клуб бу ўйинларда 59% натижа билан рақибдан тўпни олиб қўймоқда. Олдин бу 56% га тенг эди. Камроқ ҳимояланишмоқда, боиси энди тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда.
Янги бош мураббий билан жамоа ўртача бир ўйинда 11.46 марта зарба йўлламоқда ва бир ўйинда ўртача 2.23 гол урмоқда. Бу Сульшернинг ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумни ҳам ўйлаётганидан дарак беради. Бу ёмон эмас, аслида. Ҳозирги таркиб билан бундан ортиғини қилишга уларнинг кучи етмайди. Айниқса бу кучли клубларга қарши жуда яхши самара бермоқда. Ван Гал айтганидек, “ОАВ ўйинни таҳлил қилмайди, улар натижани таҳлил қилади.”
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

10.04.2019, 08:12 575 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш