Хави: «Жалолиддин Машарипов зўр ўйнади»

«Ас-Садд» яримҳимоячиси Хави ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  
 
Эслатиб ўтамиз, испаниялик бу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
«Дастлабки 10-15 дақиқада ўйинни яхши назорат қилдик. Биринчи бўлиб гол урдик, икки марта ҳисобда олдинда бордик. Кейинчалик устунлик мезбонларга ўтди. 
«Пахтакор» жуда яхши шаклланган жамоа эканини кўрсатди. Айниқса қанотлардан яхши ҳужум қилди. Алоҳида таъкидлаш лозим, чап қанотдаги Жалолиддин Машарипов ўзини жуда яхши кўрсата олди.
Иккинчи бўлимда мураббий тактикани ўзгартирди ва биз ўйинни назорат остига олдик. Жуда кўп нарсаларни тўғри бажардик, бехато ўйнадик. Шунга қарамасдан, ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг натижа ўйинга мос бўлди», - деб Хави сўзларини келтирмоқда.
Манба: tribuna.uz

09.04.2019, 22:18 418 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш