«Тоттенҳэм» янги стадионида илк ўйинини ўтказди (ФОТО)

«Тоттенҳэм» янги қурилган «Тоттенҳэм Ҳотспур Стэдиум» номли стадионида илк ўйинини ўтказди. "Шпорлар" шу пайтгача уй учрашувларини «Уэмбли»да ўтказиб келаётган эдилар.
Янги стадионда ўтказилган илк ўйинда мезбонлар АПЛнинг 31-турида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа вингери Сон Хын Мин янги стадион илк голни уриб тарихда ўз номини ёзиб қолдирди.
Маълумот учун, янги арена қурилиши 2016 йилда бошланган, режа бўйича ўтган йили очилиши керак эди. Ҳозирча «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадиони деб юритилаётган ўйингоҳ номи кейинчалик бирор ҳомийга сотилиши мумкин.
Стадион 62 062 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Унинг нархи 350-400 миллион фунтга баҳоланган.
Манба: PENALTI

04.04.2019, 11:03 130 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш