Азар Чемпионлар Лигасида ким ғолиб бўлишини айтди

«Челси» ҳужумчиси Азар «Барселона»нинг Европа Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
Эден Азарга жуда ҳам қизиқ саволлар берилди:
-Бир кун бўлса ҳам Роналду бўлиб қолишни хоҳлар эдингизми?
-Бу жуда ҳам ажойиб бўлар эди. Чунки унинг даражасидаги ўйинчи бўлишни орзу қиламан. Бу кун ҳаётимдаги энг ажойиб кунлардан бири бўларди.
-Энг ёқтирмаган майдондаги жойлашувингиз?
-Ҳимояда ўйнашни ёқтирмайман. Рости бу мени ҳафа қилади.
-Гамгурбер ейишни ёқтирасизми?
-«Челси» шифокорлари учтага руҳсат беришган. Агар кичкина бўлса, учта ейман. Мободо кичикроқ бўлса учаласини ҳам «паққос» тушираман.
-Чекишга муносабатингиз?
-Бир вақтлар жуда кўп чекар эдим. Аммо ҳозир ундай эмас. Буни ҳаётимда қилган хатоларимдан бири дея олмайман. Ҳамма нарсани таътиб кўришни хоҳлаганман ва бундан афсусланмайман.
-«Тоттенҳем» ёки «Арсенал»?
-Анрининг барча ўйинларининг кузатганман.
-«Реал» ёки «Барса»?
-Икки жамоа ҳам бирдай ёқади.
-«Олтин тўп» олишни хоҳлайсизми?
-Албатта!
-Хитой клублари катта пул таклиф қилишса..?
-Ҳеч қачон Хитойга йўл олмайман. Менга Европада барча нарса қониқтиради. Асосий мақсадим бу-футбол ўйнаш!
-Бу йил Чемпионлар Лигасида ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?
-Роналду «Ювентус»да ва улар юришда давом этмоқда. У ҳали ҳам юксак даражда ўйнамоқда. Аммо бу йил «Барселона» чемпионликни қийинчилик билан бўлсада қўлга киритади деб ўйлайман.
-Моуриньо ёки Бенитес?
--Моуриньо мен учун доим биринчи ўринда бўлган.
Penalti.uz
 

"Челси" Эден Азар, «Ювентус», Криштиану Роналду

30.03.2019, 15:38 397 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш