«Барселона» Суаресга ўринбосар топиб қўйди

«Барселона» клуби «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йовични сотиб олишни мўлжалламоқда.


Ўтган ҳафтада кўк-анорранглилар спорт директори Эрик Абидаль футболчининг агентлари билан учрашган ва трансферни муҳокама қилган.

AS нашри хабарларига кўра, келишув 60 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

«Барселона»  21 ёшли Йовични Луис Суареснинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Сербиялик футболчининг ўзи ҳам каталонлар сафига ўтишга қарши эмас.
Манба: www.as.com

20.03.2019, 18:29 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш