Винисиус: "Барселона" менга кўпроқ пул таклиф қилганди, аммо..."

"Реал" клуби аъзоси Винисиус Жуниор нега "Барселона"ни эмас, "Реал"ни танлаганини айтди.
 
"Биз отам билан "Реал" ёки "Барселона"дан бирини танлаш ҳақида ўйладик. Бизга иккала клуб ҳам ёқади. "Барселона" мен учун кўпроқ тўлашга тайёр эди, лекин мен энг яхшисини танладим. Марсело ва Каземиро менга ёрдам беришмоқда", — деди Жуниор.
Маълумот учун, "Реал" 18 ёшли футболчини 45 млн еврога сотиб олган. 
Манба: soccernews.ru

20.03.2019, 16:23 99 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш