Эртага "China Cup-2019" мусобақаси старт олади

Эртага, 21 март куни Хитойдаги "China Cup-2019" мусобақасига старт берилади.
Шу муносабат билан бугун иштирокчи терма жамоалар мураббийлари ва футболчилар билан матбуот анжумани ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот анжумани маҳаллий вақт билан соат 16:30да "Guanxi Sports Centre" стадионида бошланади. Унда Ўзбекистондан терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ва ҳужумчи Элдор Шомуродов қатнашиши режалаштирилган.
Соат 17:00да эса миллий терма жамоамиз аъзолари навбатдаги машғулотни ўтказишади.

20.03.2019, 11:57 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш