"Сурхон" бугун "Шердор"га қарши баҳс олиб боради.

Куни кеча Тожикистон чемпионига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган Термизнинг "Сурхон" жамоаси бугун ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бу сафарги спарринг рақиб Самарқанднинг "Шердор" жамоасига қарши баҳс олиб борадилар. Ушбу учрашув Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Шердор" бу йили Про лига "А" гуруҳида иштирок этади. Ушбу жамоани мураббий Бахтиёр Сатторов бошқариб боради.
Бугунги баҳс соат 12:00 да бошланади. 
20.03.2019. Ўртоқлик учрашуви.
«СУРХОН» - ШЕРДОР (Самарқанд)

СУРХОН, ШЕРДОР

20.03.2019, 08:56 17 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш