Зидан кимни "Реал"нинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда?

Марко Асенсио «Реал»ни тарк этмайдиган бўлди.
As манбаси маълумотига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу ёш футболчи кейинги мавсумда жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлишига ишонч билдирмоқда.
Ўз навбатида, Асенсионинг ўзи ҳам «Реал»ни тарк этмоқчи эмас, у ўз келажагини фақат Мадрид клубида кўрмоқда ва бошқа клублардан келадиган ҳар қандай таклифни рад этмоқчи.
Бундан аввалги хабарларда Асенсиога «Ювентус»дан жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида айтилганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.03.2019, 18:12:22 366 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш