Пике: Мураббийдан мени ҳужумга қўйишни сўрайман

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике уругвайлик жамоадоши Луис Суареснинг ҳужумдаги ўрнини бемалол эгаллаши мумкинлигини айтди.
“Агар Суарес чарчаб қолса, мураббийдан мени ҳужумга қўйишни сўрайман. Умид қиламанки мен уни бунга кўндира оламан. Ҳужумда ёрдам бериш ҳамиша менга ёққан”, - дейди Пике.
Маълумот учун, 32 ёшли ҳимоячи ўзининг профессионал футболчилик фаолияти давомида 536та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 50та гол урган. У жорий мавсум “Барселона” сафида 39та ўйинда иштирок этди ва 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

14.03.2019, 17:46:25 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш