Зидан: «Реал»да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа футболчиларига ҳар кимда ўзини кўрсатиш учун имконият мавжудлигини айтган. У жамоага қайтганидан кейинги илк машғулотида футболчиларга юзланиб, нутқ сўзлаган.
«Биз ҳаммасини нолдан бошлаймиз, ким қай даражада эканининг фарқи йўқ. Аввал ким нималар қилгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган, ҳеч ким жамоадаги ўрнидан маҳрум этилмайди. Қолган ойлар ҳал қилувчи паллалар бўлади», дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
Чемпионлар лигасини ва Испания Кубогини тарк этган «Реал» айни вақтда Испания чемпионатида пешқадам «Барселона»дан 12 очко ортда қолган ҳолда (27 ўйинда 51 очко) учинчи ўринда бормоқда. Жамоа чемпионат доирасидаги кейинги ўйинни 16 март куни «Сельта»га қарши ўтказади.
Манба: tribuna.uz

14.03.2019, 17:35:38 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш