Breaking news! "Реал" биринчи трансфер борасида келишиб олди

"Реал" "Порту" ҳимоячиси Эдер Милитаони сотиб олади. Бу ҳақда "Қироллик клуби" расмий сайти маълум қилди.
21 ёшли футболчи билан тузиладиган битим 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.
"Реал" 15 июлгача Милитао учун "Порту"га 50 млн. евро тўлаб бериши керак, агар тўлов бу муддатдан кейинроқ амалга оширилса футболчининг нархи 50%га ошади (75 млн. евро).
Милитао жорий мавсум Португалия чемпионатининг 20та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.

14.03.2019, 16:57 239 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш