Бэйлнинг агенти мижозининг ёзда «Реал»дан кетиши эҳтимолига баҳо берди

Гарет Бэйл ёзги трансферлар мавсумида «Реал»дан кетишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда унинг агенти Жонатан Барнеттга асосланиб, AS хабар бермоқда.
Агентнинг айтишича, 29 ёшли уэльслик, токи клуб уни керакли футболчи деб ҳисоблаётган экан, «Реал»да қолади. Унга кўра, Зинедин Зиданнинг бош мураббий лавозимига қайтиши билан Бэйлнинг клубдаги ўрни ўзгармаган.
Нашрнинг Гаретга яқин инсонларга таяниб маълум қилишича, Бэйлнинг ёзда «Реал»дан кетиши эҳтимоли кам – у янги қурилажак жамоада муҳим роль ўйнай олишига Зиданни ишонтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз мутахассиси бу ҳужумчидан воз кечмоқчи экани, аммо футболчи клубда юқори маош олаётгани сабаб уни тарк этишга шошилмаслиги мумкинлиги хабар қилинганди. Бэйлга «Манчестер Юнайтед» бефарқ эмаслиги айтилмоқда.

14.03.2019, 13:34 141 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш