Итурральде: "Суарес рақибига атайин тегди, пенальти йўқ эди"

ФИФА собиқ ҳаками Эдуардо Иттуральде "Барселона" ҳамда "Лион" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувининг 16-дақиқасида францияликлар дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.
Ўша вазиятда Жейсон Денайер сирпаниб тўпни майдонда чиқариб юбормоқчи бўлди, уругвайлик эса унинг оёғини босиб олди ва йиқилди. Лионель Месси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.
"Бу мен учун пенальти эмас, чунки Суарес рақибига атайин тегди" - дейди Иттуральде.

14.03.2019, 13:13 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш