Месси Роналдунинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди

"Барселона" сардори Лионель Месси ЕЧЛ 1/8 финалида "Лион" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1, 0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"2:1 ҳисобида бироз қийналишимизга тўғри келди, ўзимизга ўзимиз муаммолар яратдик. Жарима тўпигача рақиб ҳеч қандай вазият ярата олмаётганди. Бахтимизга учинчи голни урдик ва хотиржам тортдик.
Роналду? Криштиану ва "Ювентус" қойилмақом ўйин қилиб берди. Мен "Атлетико" кучлироқ бўлади деб ўйлагандим. Роналду учта гол уриб, сеҳрли ўйин кўрсатди.
Қуръа? Ҳамма рақиблар қийиндирлар. Энг қийинига тайёр бўлишимиз керак", - дейди Месси.

14.03.2019, 12:10 413 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш