ЕЧЛ. «Барселона» «Лион»ни таслим этди

         "Барселона" Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа нимчорак финал босқичининг жавоб баҳси доирасида ўз уйида "Лион"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Францияда ўтказилган дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаганди.

"Камп Ноу"даги учрашувнинг 17-дақиқасида ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Месси эса "паненка" орқали ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Коутиньо катта саҳнага чиқди ва Суареснинг узатмасидан кейин бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда французлар ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришди. Тузар томонидан урилган гол ўйинга интригани қайтарди. Ўйиннинг 78-дақиқасида эса Месси рақибнинг марказий ҳимоячиларини осонгина алдаб ўтиб, дарвозани забт этди. Кейинги дақиқаларда Лионель иккита голга ассистентлик қилди. Якуний ҳисоб — 5:1. Месси ҳисобида эса 2та гол ва 2та голли узатма.

Шу тариқа, "Барселона" ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Лион Франция 5:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 17, пенальти Месси, 2:0 – 31 Коутиньо, 2:1 – 58 Тузар, 3:1 – 78 Месси, 4:1 – 81 Пике, 5:1 – 86 Дембеле. 
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Коутиньо (Дембеле, 70), Месси, Суарес.
Лион – Антони Лопеш (Горжлен, 34), Марсело, Марсал, Менди (Корне, 77), Денайер, Депай (Траоре, 73), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Дюбуа, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Марсал (33), Дембеле (45), Лангле (49).
Биринчи ўйин – 0:0
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.03.2019, 06:15 107 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш